Жамият 16 Октябрь 2021,12:52 45
Чоп этиш

“Қизлар ҳафталиги”: қизиқарли ва муҳим тадбирларга бой бўлди

Айтиш лозимки, давлатимиз томонидан юртимиз қизларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганишлари учун зарур имкониятлар яратиш, бандлигини таъминлаш борасида қатор ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Шу маънода жорий йилнинг 11-16 октябрь кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг миқёсда ўтказилган “Қизлар ҳафталиги” ҳам ушбу жараёнларнинг мантиқий давоми сифатида уларнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.

 

Тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, нуфузли жамоат ташкилотлари жалб этилган ушбу ҳафталикнинг илк муҳим тадбири сифатида жорий йилнинг 11 октябрида “Ўзбекистон қизлари: ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масалалари” мавзусида республика форуми ўтказилди.

Ушбу форумда Олий Мажлис Сенати, шунингдек қатор вазирлик ва ташкило вакиллари ва республикамиздаги кўзга кўринган раҳбар аёллар иштирок этди.

 

Ҳафталик давомида 10 дан ортиқ турли номдаги ижтимоий, маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ўтказилди. Жумладан:

 

26185 нафар ижодкор қизлар иштирокида 5920 та мушоира кечалари;

6224 нафар дизайнер қизлар иштирокида 1975 та миллий либослар намойиши;

7008 нафар хорижий тилларни яхши ўзлаштирган қизлар иштирокида 1803 та давра суҳбатлари;

28742 нафар китобхон қизлар иштирокида 2663 та китобхонлик беллашувлари;

3341 нафар илм-фан соҳасида ютуқларга эришган, фан олимпиадали ғолиби бўлган қизлар иштирокида 12 361 та учрашувлар;

2081 та фотокўргазма, ҳунармандчилик буюмлари, миллий маҳсулотлар кўргазмаси намойиши ташкил этилди.

 

Қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида  юртимиздаги раҳбар аёллар иштирокида 7 129 та маҳаллада маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари, очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ушбу тадбирларга Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят, туман (шаҳар) Кенгаши депутатлари жалб этилди.

 

Шунингдек, 71 842 нафар қизлар иштирокида:

 

3067 та маҳаллада шахмат-шашка;

1912 та маҳаллада волейбол;

1693 та маҳаллада баскетбол;

420 та маҳаллада веломарафон спорт мусобақалари;

8566 та маҳаллада “Бибихоним мактаблари” машғулотлари, мотивацион тренинглар ҳамда “Қизларжон клуби” тадбирлари ўтказилди.

 

27 673 нафар малакали мутахассислар ва тренерлар жалб этилган “Бибихоним мактаблари” машғулотларида 140 722 нафар, мотивацион тренингларда 60 619 нафар, “Қизларжон клуби” тадбирларида 132 440 нафар қизлар иштирок этишди.

 

Таъкидлаш ўринлики, ўтказилган мазкур тадбирлар юртимиз қизларининг муҳим ижтимоий-сиёсий ислоҳотлардаги иштирокларини янада кенгайтириш, ижтимоий фаолликларини ошириш, етакчилик ва ташкилотчилик кўникмаларини шакллантириш, нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, улар онгига маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим ўрин эгаллагани билан янада аҳамиятлидир.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан қизлар иштирокидаги маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлари, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган ташаббуслар доимий олиб борилади.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech