Жамият 26 Октябрь 2021,12:44 82
Чоп этиш

Яна бир хайрли ташаббус




Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда “Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум хайрия ва инсонпарварлик” ташкилоти билан ҳамкорликда қатор хайрия тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

???? Куни кеча мазкур турдаги яна бир хайрли ташаббусга старт берилди ҳамда “100 млн озиқ-овқат компанияси” дастури доирасидаги 3000 қутидан иборат, 11 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга юборилди.

???? Хайрия маҳсулотларини жўнатиш маросимида иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова мазкур ташаббус юртимиздаги кўплаб оилаларга катта қувонч олиб киришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

???? Қайд этилганидек, ушбу моддий кўмак маҳсулотлари чекка маҳаллаларда истиқомат қилувчи, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилиши белгиланган.

 

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech