19 Август 2022,11:45 121
Чоп этиш

Яшнобод тумани маҳаллалари муаммолари ўрганилди

Жорий йилнинг 17 август куни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Яшнобод туманининг “Бойсун”, “Жарбоши”, Амир Темур, “Ватандош”, "Бойқўрғон", “Истиқлол”, “Алимкент”, “Ширинобод” ва “Донишманд” маҳаллаларида аҳоли вакиллари ҳамда тизим ходимлари билан учрашиб, қатор масалаларни  муҳокама қилди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Тумандаги “Жарбоши” маҳалласи фуқаролари билан мулоқот жараёнида маълум бўлдики, маҳалла чегараси ҳозирги кунда аниқ эмас.  Махтумқули кўчаси бўйлаб Янги Ўзбекистон боғига олиб борувчи магистрал йўлнинг чап тарафи Мирзо Улуғбек туманига,  ўнг тарафи Яшнобод туманига қарайди.

Маҳалланинг “Миллий боғ” марказий кўчасида 48 та хонадон ва “Миллий боғ” кўчасининг ўзида 12 та икки қаватли уйлардаги хонадонлар ҳамда “Интернат” кўчасидаги 54 та намунавий уйлар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида қолган. Натижада маҳалла марказига қадар 6 км масофа юзага келган.

Б.Парпиев томонидан туман ҳокимлари ҳамда тегишли масъуллар билан мулоқот қилиниб, масалага ойдинлик киритилди. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига асосан, жорий йил 29 июнь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Тошкент шаҳри Бектемир, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Яшнобод туманларидаги айрим маҳаллаларни номлаш ва қайта номлаш ҳамда бўлиниш ҳисобига янги ташкил этилаётган маҳаллаларни номлаш, шунингдек, уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги қарори бўйича туман кенгашларида масалани муҳокама қилиш,  “Жарбоши” маҳалласининг бир қисми Мирзо Улуғбек туманининг “Ижодкор” маҳалласи таркибига ўтганини аҳолига тушунтириш,  хонадонларнинг кадастр ҳужжатларини қисқа муддатларда тайёрлаш бўйича маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқларига тегишли топшириқлар берилди. Ушбу масала 25 августга қадар ҳал этиладиган бўлди.  

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech