Маҳалла 22 Сентябрь 2021,10:00 84
Чоп этиш

Жуманазаровлар хонадони — Бўзатовдаги энг намунали оила

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани Бўзатов шаҳар фуқаролар йиғини Қорақалпоғистоннинг 60 йиллиги кўчасида истиқомат қилувчи Жугинис Жуманазаровлар хонадонига ташриф буюриб, оила аъзолари билан дилдан суҳбатлашган эди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ушбу хонадон аъзолари билан учрашиб, уларнинг турмуш шароитлари билан атрофлича танишди.

Шунингдек, оиланинг томорқадан унумли фойдаланиш, хусусан, иссиқхона ташкил этиш, мевали дарахт ва полиз маҳсулотларини етиштиришдаги ўзига хос тажрибаси хусусида фикр алмашилди.

Суҳбат давомида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Бўзатов туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли турмуш тарзида рўй бераётган ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Айтиш лозимки, 2019 йилда қайта ташкил этилган Бўзатов туманида кўплаб ижобий ўзгаришлар рўё бермоқда. Хусусан, сўнгги йилларда ҳудудда қатор кўп қаватли уйлар, савдо мажмуалари, минг ўринли амфитеатр, спорт майдони, Ёшлар маркази қад ростлади. Шу билан бирга юзлаб иш ўрнига эга янги тўқимачилик корхонаси иш бошлади.

 Ушбу туманнинг энг намунали оилаларидан бири Жуманазаровлар оиласи етакчилари — Жугинис оға унинг турмуш ўртоғи Салима опалар ҳам беш қизни эл корига ярайдиган инсонлар қилиб вояга етказди. Қувонарлиси, оиланинг энг кичик аъзоси Улзода Жуманазорова карате бўйича Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.

Вазир Р.Маматов ва вазирнинг биринчи ўринбосари Г.Маруфовалар ташриф давомида Жуманазаровлар хонадонидаги ўзаро аҳиллик ва меҳнатсеварлик, фарзанд тарбиясидаги ўзига хос оилавий анъаналарга юксак баҳо берди.

Мулоқот сўнггида Жугинис оға ва Салима опа давлатимиз раҳбари томонидан Бўзатов аҳолиси, хусусан, ўз оиласига кўрсатилган юксак эътибордан мамнун эканликларини таъкидлаб ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech