Кексалар ҳаёти 11 Сентябрь 2021,15:50 50
Чоп этиш

Кекса авлод вакиллари эътиборда

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида  якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож, шунингдек, бой ҳаётий тажрибаси, ижтимоий   фаоллиги билан маҳаллаларда намуна бўлиб келаётган фаол кексаларни рағбатлантиришга қаратилган  тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик- осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги учун шаҳар ва туман бўлимларида хизмат олиб бораётган бир қатор нуронийлар   500 000 сўм ҳамда “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Шунинг билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида жами 68 нафар якка-ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва 76 нафар фаол нуронийларга 500 000 сўмдан жами 72 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш ишларини жойларда юқори савияда ташкил этиш вазифалари муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech