Кексалар ҳаёти 7 Октябрь 2021,12:00 91
Чоп этиш

Кексалари эъзоз топаётган юрт

Навоий вилояти Учқудуқ туманида Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Ҳафталик доирасида туманда истиқомат қилаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ва эъзозлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

“Нуронийлар маскани”да турли миллат вакилларидан иборат отахон ва онахонларимиз жам бўлиб, бир пиёла чой устида суҳбат қуришмоқда. Бу ерда нуронийлар ўртасида шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилиб, уларнинг вақти мазмунли ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилган.

“Одам тафтини одам олади” шиори остида айни пайтда турли хасталиклар ва бахтсиз ҳодисалар туфайли тўшакка михланиб ётиб қолган, ногиронлиги бўлган кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Лобар Ташановага ногиронлик аравачаси берилди.

“Қариликни донолик безар” лойиҳаси доирасида эса “КЕLАJАК” ёшлар марказида турли тадбирлар ўтказилиб, унларда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилмоқда.

“Мингбулоқ” овулида “Бир пиёла” чой устидаги ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда сўз олганлар овулнинг кекса авлод вакиллари, онахон ва отахонлар иштирок этиб, кўп йиллик боқий қадрият ва анъаналаримиз, ота-боболаримиз босиб ўтган ҳаёт йўли бошқаларга ибрат бўлиши зарурлиги тўғрисида тўхталди. Кўрсатилаётган меҳр ва эътибордан кекса авлод вакиллари кўзларида шукроналик нигоҳларини кўриш мумкин эди.

Тадбир доирасида ташриф буюрган республика маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Хайринисо Мирзажонова ҳамда Навоий вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Малика Мамадиярова “Мингбулоқ” овул фуқаролар йиғини қошида фаолият юритаётган “Қыз жасау” тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Бу ерда меҳнат қилаётган тикувчи қизлар билан суҳбатлашди.

– “Қариси бор уйнинг – париси бор”, деган ҳикматли сўзлар бежиз айтилмаган, – дейди Хайринисо Мирзажонова. – Ана шу олижаноб қадрият, фазилат бугун кундалик ҳаётимизда ҳам ўз ифодасини топганлиги давлат сиёсатининг инсонпарварликка йўғрилгани намунасидир. Қум барханлари, чўлдаги қўй-қўзиларни боқиб юрган чўпонлар ҳаёти менга қизиқ ва сирли туюлган. Бугун ўша мен кўришни орзу қилган Учқудуқдаман. Манзара тамоман бошқача. Навқирон ва гўзал шаҳар. Одамлари жуда меҳмондўст, қарияларнинг юзларидан нур ёғилади.

Хайр-саховат ва эзгу амалларга йўғрилган “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги юқоридаги каби чора-тадбирлар туманимиз маҳаллаларида олис-олис овулларида кенг қулоч ёйиб, ёши ва касб-коридан қатъий назар, барчани унда фаол иштирок этишга, қарияларимиз ҳолидан хабар олиб, дуоларидан баҳраманд бўлишга чорламоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech