Жамият 18 Октябрь 2021,17:24 123
Чоп этиш

“Маҳалла тизими ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройидаги Халқаро Медиа ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарияти, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларининг хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан мулоқоти ташкил этилди.

“Маҳалла тизими ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки” мавзусида ташкил этилган мазкур учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарияти вакиллари томонидан маҳалла тарихи ва унинг ривожланиш босқичлари, сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган энг муҳим ислоҳотлар, шунингдек, маҳалла тизимининг мамлактимиздаги сиёсий жараёнлардаги фаол иштироки, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини ривожлантириш ҳамда жамиятдаги бошқа муҳим жараёнлардаги муҳим ўрни хусусида атрофлича маълумот бериб ўтилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова ўз сўзи давомида сўнгги йилларда маҳалла тизимида олиб орилган энг муҳим жараёнлар тафсилотига атрофлича тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, 2017 йилдан сўнг маҳалла тизими муҳим ривожланиш босқичи бошланди. Ушбу давр мобайнида соҳа фаолиятига оид Ўзбекистон Республикасининг 4 та Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8 та фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 43 та қарори қабул қилинди.

Жорий этилган “маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла” принципи асосида ўтган 2 йил давомида 7 млн.дан ортиқ оилалардаги муаммолар ўрганиб чиқилди ҳамда уларнинг аксари ижобий ҳал этилди.

“Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари томонидан ўтган 5 йил давомида 46 мингдан ортиқ оиланинг нотинчлигига барҳам берилди, ажралиш ёқасига келиб қолган 53 мингдан зиёд оила яраштирилди.

2020 йил 18 февралда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди. Фуқаролар йиғинлари зиммасидаги мавжуд 200 дан ортиқ вазифалар соҳа ходимлари зиммасидан олиб ташланди. 22 март санаси “маҳалла тизими ходимлари куни” сифатида белгиланди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваатлаш вазирлиги томонидан ўтган қисқа давр мобайнида соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланди, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини татбиқ этиш, маҳалла тизимига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратилди.

Маҳаллаларда “Аёллар маслаҳати” кенгашлари, “Бувижонлар мактаби” кенгашлари ва “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмалари ташкил этилди. Фуқаролар мурожаати билан ишлашда аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Вазирлик ҳузурида 1146 қисқа рақамли Ишонч телефони жорий этилди.

Республикамиздаги 1 700 га яқин маҳалла идораси янгидан қурилди, 1 200 га яқини эса қайта реконструкция қилинди, 4 300 дан ортиғи таъмирланди. 7000 га яқин фуқаролар йиғини компьютер жамланмаси, 5000 га яқини янги мебель жиҳозлари билан таъминланди. 4 300 га яқин маҳалла биноларида кутубхоналар ташкил этилди, 153 та туман (шаҳар) марказида “Маҳалла маркази” мажмуалари барпо этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сонли қарор асосида бугунги кунга қадар 4 737 нафар оғир шароитдаги хотин-қизларнинг уй-жойлари шароитларини яхшилаш мақсадида уй-жойларнинг 123,6 млрд сўмлик бошланғич бадал пуллари тўлаб берилди. I гуруҳ ногиронлиги бўлган 4,3 минг нафар хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлашга амалий ёрдам кўрсатилди. Нотурар жойларда яшаётган 4 минг нафар хотин-қизларга ижара компенсацияси тўлаб берилди, 4,8 минг нафари имтиёзли арзон уй-жойлар билан таъминланди.

 “Темир дафтар” тизими асосида сўнгги икки йил давомида 572 894 та оила аъзоларининг бандлигини таъминланди ва ушбу рўйхатдан чиқарилди.

“Аёллар дафтари” тизими асосида шу кунга қадар ижтимоий ҳимояга муҳтож  хотин-қизларнинг 131 109 нафарининг бандлиги таъминланди, 36 697 нафарига моддий ёрдам берилди, 4 164 нафарининг уй-жойи таъмирлаб берилди, 8 834 нафарининг уй-жойларини яхшилаш учун амалий ёрдам, 8103 нафарига моддий ва мурувват ёрдамлари кўрсатилди, 44023 нафарига манзилли тиббий, 24 652 нафарига ҳуқуқий, 23 399 нафарига психологик ёрдам берилди.

Мулоқот давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Наврўз Мусаев фуқаролар йиғинларининг сайлов жараёнларидаги муҳим иштироки ва вазифалари хусусида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Айтилганидек, сайлов жараёнларида маҳалла ходимларининг иштироки энг аввало, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ва электорал маданиятини оширишда, сайловларнинг очиқ ва шаффоф ўтказилишини таъминлашда ҳамда жамоатчилик назоратини амалга оширишда долзарб аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланганидек, маҳалла раислари ва ходимлари участка сайлов комиссияларини шакллантиришда иштирок этади. Жумладан, участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги таклифларни халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиш ва тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этади.

Сайлов комиссияларининг самарали фаолият олиб бориши учун зарур шароитларни яратади, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бўлган маҳалла бинолари ва жиҳозларини сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туради. Сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашади, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этади.

Учрашув давомида халқаро ва маҳаллий журналистлар ҳамда блогерлар томонидан берилган мавзуга оид саволларга вазирлик раҳбарияти вакиллари томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech