Жамият 12 Февраль 2021,14:11 30
Чоп этиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ва Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машариповлар томонидан Қўшработ туманининг “Урганжи”, “Оқчопсой”, “Тоз”, “Янгиқишлоқ” маҳаллалари ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ва Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машариповлар томонидан Қўшработ туманининг “Урганжи”, “Оқчопсой”, “Тоз”, “Янгиқишлоқ” маҳаллалари ёшлари билан учрашув ўтказилди.

Мақсад - ёшларда ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишдан иборат.

Учрашувда “Ёшлар дафтарига” киритилган, ҳарбий хизматга қизиқиши юқори бўлган ҳамда иш билан банд бўлмаган ёшлар иштирок этди. Тадбирда 387 та бўш иш ўринлари таклиф этилиб, 100 нафардан ортиқ фуқаролар, шу жумладан 90 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

50 нафар ёшларга мотокультиватор 45 нафар ёшларга чорвачилик, деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланишлари учун 10 бошдан майда шохли чорва моллари, артезиан қудуқ қазиш ва бошқа йўналишларда имтиёзли банк кредитлари берилди. 

Шунингдек, 5 нафар хотин-қизларга тикув машиналари, 10 нафар аёллар Хоразм вилоятига бепул саёҳатга бориб келишга тавсия этилди. 

Учрашувни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида ҳарбий техникалар кўргазмаси ҳамда ҳарбийлар чиқишлари, концерт дастури намойиши ташкил этилди ҳамда 5 та муҳим ташаббус доирасида тадбирлар бўлиб ўтди. Ғолибларга қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар топширилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech