Жамият 24 Февраль 2022,18:36 791
Чоп этиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фахрли ўринни қўлга киритди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари ҳамда турли  ташкилотлар билан ўзаро самарали ҳамкорлиги муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Адлия вазири ўринбосарининг 2021 йилда олиб борилган ҳуқуқий тарғибот натижалари хусусидаги ахбороти тингланди. Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг юзга яқин давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги мониторинги натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 73,5 балл билан Ички ишлар вазирлиги (95,4 балл) ҳамда Мудофаа вазирлиги (73,8 балл)дан сўнг фахрли 3-ўринни қўлга киритди ҳамда 3-даражали диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан олиб борилган ҳуқуқий тарғибот ишлари алоҳида эътироф этиб ўтилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech