12 Август 2022,14:14 140
Чоп этиш

Маҳаллаларда яратилаётган шароитларни ўрганиш ишлари Жиззахда ҳам давом этди

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Жиззах вилоятининг қатор туманларида бўлиб, “маҳаллабай” ишларнинг ташкил этилиши, аҳоли муаммолари билан ишлаш, маҳаллаларда инфратузилма ҳолатини яхшилаш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар  яратиш, шунингдек, амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш тадбирлари билан яқиндан танишди.

Аҳоли вакиллари билан мулоқот орқали ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий соҳа объектлари, электр ва газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлари ва бошқа секторлар раҳбарлари, тегишли масъуллар билан чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, Шароф Рашидов туманининг “Раваллиқ” маҳалласи ҳамда 13- умумтаълим мактаби, Дўстлик туманининг “Қаҳрамон” маҳалласи, Зарбдор туманининг  “Наврўз”, “Дўстлик” ва “Равот” маҳаллалари, Зомин туманининг “Даштобод” ҳудудида масъул раҳбарлар билан бирга бир қатор жорий вазифалар ҳақида келишиб олинди.

Шунингдек, Мирзачўл туманининг “Пахтазор” маҳалласида ичимлик сувини ҳал қилиш, 10 км ички йўлларни таъмирлаш, аҳолига узлуксиз суюлтирилган газ етказиб бериш, йўл чеккасида 320 метр тротуар  ташкил этиш  масалалари  муҳокама қилинди. Ушбу жараёнда Б.Парпиев томонидан тегишлилиги бўйича Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов билан телефон орқали мулоқот қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича келишилди.

“Пахтазор” маҳалласида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ишлари 2021 йил "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида 6,47 км тармоқ қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилган.

“Ўзбекистон” маҳалласида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ишлари 2018 йил "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида 3,8 км тармоқ қуриш ва реконструксия қилиш ишлари амалга оширилган.

Маълум бўлишича, "Пахтазор" ва “Ўзбекистон” маҳаллалари ҳудудига "Тошкент" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Тошкент" сув олиш ва узатиш иншоотидан келувчи магистрал сув тармоқлари 1985 йилларда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу магистрал тармоқлар ўз яроқлилик муддатини ўтаб бўлганидан,  сув йўқотиш даражаси ошишига ҳамда ҳудудларга сув етиб бормаслигига сабаб бўлмоқда. Ушбу 20 км магистрал тармоқни реконструксия қилиш масаласини республика даражасида ҳал қилиш бўйича таклифлар тайёрлаб, тегишли вазирликларга тақдим этиладиган бўлди.

Туман ҳокими ва бошқа секторлар раҳбарлари билан “Ўзбекистон” маҳалласида тоза ичимлик суви билан боғлиқ масалани ҳал қилиш, 600 метр ички йўлни таъмирлаш, касалманд, ногирон фуқароларга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Б.Парпиев Гагарин шаҳрида бўлиб, “Боғбон” маҳалласида аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди. Суҳбат жараёнида газ, сув, электр энергияси билан таъминланишда муаммолар йўқлиги, лекин  кўчаларни ёритиш ишларини яхшилаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

    Дўстлик туманининг “Қаҳрамон” маҳалласида кондиционерга зарурат борлиги, 4-умумтаълим мактабида ёруғлик етарли эмаслигидан қўшимча электродвигателга эҳтиёж мавжудлиги  аниқланди. 

    Бундан ташқари, “Бунёдкор” маҳалласининг  электр энергиясидан қарзини қоплаб бериш,  маҳалладан туман марказигача бўлган 25 км йўлни таъмирлаш бўйича туман ҳокимлиги билан келишилди. “Мевазор” маҳалласида ободонлаштириш, ариқ ва лотокларни тартибга келтириш бўйича топшириқлар берилди.

   Ташриф давомида мазкур ҳудудларда аниқланган муаммолар бўйича туман ҳокимлари томонидан чора-тадбирлар дастури имзоланиб, ижрога қаратилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech