Маҳалла 14 Сентябрь 2021,11:00 35
Чоп этиш

Маҳалла тизими ходимлари учун ўқув-амалий семинари ташкил этилди

Бугун Бухоро вилояти, Ромитан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида маҳалла тизими ходимларининг вазифалари”га бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ўқув-семинарда вазирлик бошқарма бошлиғи Исломидин Холиқов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шухрат Хўжақулов бошчилигида бўлим ходимлари ва жойлардаги МФЙлар масъуллари иштирок этмоқдалар.

 Ўқув-семинари давомида миллий сайлов қонунчилиги, сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишда тизим ходимларининг тутган ўрни, участка сайлов комиссиялари таркибидаги соҳа ходимларининг вазифалари ҳамда аҳоли ўртасида сайлов қонунчилиги тарғиботини ошириш юзасидан вазирлик масъули томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech