Йўналишлар 28 Май 2021,14:38 446
Чоп этиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида янги тайинлов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Маматюсупов Бунёдбек Улуғбекович Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Маматюсупов 1987 йил 27 октябрь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори. 2005-2012 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида, 2019 йилда Хитой Халқ Республикасининг Халқаро бизнес расмийлари академиясида таҳсил олган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Халқаро алоқалар бўлимида бош мутахассис, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармасида консультант, бир неча ҳалқаро лойиҳалар раҳбари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси каби лавозимларда фаолият олиб борган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жамоаси Б. Маматюсуповга маҳалла тизимидаги масъулиятли ва қизғин фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech