Йўналишлар 28 Май 2021,15:25 762
Чоп этиш

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида янги тайинлов

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Тангиркулов Жаҳонгир Олимжонович Фуқаролар йиғинлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж.Тангиркулов 1989 йил 6 февралда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган, магистр. 2007-2011 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институтида бакалавр, 2011-2013 йилда шу инситутнинг магистратурасида таҳсил олган.

Шу кунга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Юнусобод тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши тадбиркорлик, фермерликни ривожлантириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими мудири, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ижро аппарати мутахассиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандликка кўмаклашиш, тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жамоаси Ж.Тангирқуловга маҳалла тизимидаги масъулиятли ва қизғин фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади. Ж.Тангиркуловни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади ҳамда унинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилайди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech