Маҳалла 6 Октябрь 2021,17:10 85
Чоп этиш

“Маҳаллабай” - аҳоли муаммолари билан ишлашда самарали тизим

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Маматов Раҳмат Тошназарович Гулистон шаҳар "Янги ҳаёт" маҳалласида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Дастлаб вазир маҳаллада янги барпо этилган кўп қаватли турар- жой биноларини кўздан кечирди, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммолари билан қизиқди.

Аниқланган 10 дан ортиқ муаммоларни масъуллар орқали бартараф этиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, Рахмат Маматов томонидан аҳоли муаммолари билан ишлашда самарали тизим ҳисобланган “маҳаллабай” ишлар, аҳоли муаммолари билан ишлаш, айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар, фуқаролар билан манзилли ва, албатта, натижали ишлаш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech