13 Май 2022,11:54 250
Чоп этиш

Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёни қизғин кетмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё, Кегейли, Хўжайли туманларида айни кунларда маҳаллалардаги ишчи гуруҳ вакилларига, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича амалий семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилаётган семинарлар давомида май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган сайловни қанун талабларига асосланиб ўтказиш, намуна сифатида ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда маҳалла раиси (оқсоқоли)нинг сайлови амалда кўрсатилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини   ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ норматив ҳужжатлар яна бир бор тўлиқ таништирилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech