Кексалар ҳаёти 14 Сентябрь 2021,12:00 37
Чоп этиш

Марғилонда ''Бувижонлар мактаби'' фаолият бошлади

Нуроний онахонларни ижтимоий ҳаётга жалб этиш орқали уларнинг бой ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида Марғилон шаҳрида “Бувижонлар мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Шаҳардаги “Роҳат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Яккатут бува” зиёратгоҳида мазкур ибрат мактабининг кенгаш фаолиятини ташкил этиш йиғилиши ўтказилди.

Унда Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева сўзга чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муаассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари  муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида шаҳар маданият уйи санъаткорлари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech