20 Декабрь 2021,21:46 193
Чоп этиш

Марказий Осиёда “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал кун тартибини илгари суриш бўйича умумий позициялар келишиб олинди

Йигирма йилдан кўпроқ вақт олдин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” тўғрисидаги 1325-сонли резолюцияси аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган барча жараёнлар ва саъй-ҳаракатларда тенг ва тўлиқ иштирок этиши муҳимлигини тасдиқлади. Ушбу ҳужжат можароларни ҳал қилишда аёллар тажрибасини халқаро тинчлик ва хавфсизлик кун тартибига боғловчи биринчи резолюция ҳисобланади.

2021-йил 2-июлда Парижда бўлиб ўтган “Aвлодлар тенглиги” форумида еълон қилинган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик ва гуманитар ҳаракатлар тўғрисида”ги битим томонларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариш заруратининг ёрқин ифодасидир. БМТга аъзо давлатлар, минтақавий ташкилотлар, БМТ тузилмалари, хусусий сектор, фуқаролик жамияти ва илмий доираларни ўз ичига олган 150 дан ортиқ Битим иштирокчилари ушбу ҳужжатнинг муқаддимаси ва доиравий ҳаркатларини маъқулладилар.

Сўнгги йилларда Марказий Осиё мамлакатларида “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” Кун тартибини амалга оширишда сезиларли муваффақиятларга эришилганига қарамай, белгиланган мақсадлар ва ўз зиммаларига олинган мажбуриятларни бажариш учун минтақа давлатлари хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш ва сиёсий йетакчиликни ошириш, тегишли давлат дастурларини молиялаштириш, мониторинг ва натижалар юзасидан ҳисобот беришни таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўришлари кутилмоқда.

2021 йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти шафелигида фуқаролик жамияти аёллар ташкилотлари иштирокида “Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда аёлларнинг ролини кучайтириш доирасида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюциясини амалга ошириш” мавзусида минтақавий форуми бўлиб ўтди.

Форумда Мулоқот аъзолари, Марказий Осиёнинг аёллар фуқаролик жамияти ташкилотлари, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлари вакиллари, “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал кун тартиби бўйича экспертлар иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ва “БМТ-Aёллар” ташкилоти кўмагида ташкил этилди.

Минтақавий форум “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал кун тартибини миллий ва минтақавий миқёсда амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти, фуқаролик жамияти ташкилотлари, давлат органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Марказий Осиё йетакчи аёллари мулоқоти Раиси Танзила Нарбаева БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-резолюцияси 2000-йилда қабул қилинганидан буён бу масала ҳали ҳам долзарблигини йўқотмаганини таъкидлади. “Бугунги тадбирда Марказий Осиёнинг бешта давлатидан 30 дан ортиқ фуқаролик жамияти аёл вакиллари иштирок этмоқда. Уларнинг фаол, конструктив фуқаролик позицияси аёлларнинг роли ва йетакчилигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Биз “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал Кун тартибини мамлакатимиз ва умуман Марказий Осиё равнақи, тинчлиги, хавфсизлиги бўйича ўз зиммамизга олган халқаро мажбуриятларга мувофиқ миллий ва минтақавий даражада амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз”, – деди Т.Нарбаева.

БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, МОПДММ раҳбари Наталя Герман ўз нутқида БМТнинг 1325-сонли қарори доирасида сўнгги 20 йил давомида эришилган ютуқлар, авваламбор, фуқаролик жамиятининг хизматлари эканини таъкидлади. “Ушбу форум фуқаролик жамиятига аёлларнинг роли билан боғлиқ масалаларда ўз ғояларини, умуман олганда, гендер тенглиги соҳасидаги сиёсатни белгилаб берувчи Мулоқот аъзоларига етказиш имкониятини беради”, – деди Н.Герман.

“БМТ-Aёллар” ташкилотининг Йевропа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Aлия Эл-Яссир аёллар фуқаролик жамияти ташкилотлари низоларнинг олдини олиш ва ҳал этишда муҳим рол ўйнашини таъкидлади. “Улар жамият аҳиллигини мустаҳкамлайди, тинч ижтимоий муносабатлар манфаатлари йўлида фуқаролар онгини юксалтиради. Фуқаролик жамияти ташкилотлари Марказий Осиёда гендер тенглигига эришиш ва хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш йўлидаги тараққиётнинг юраги ва руҳидир”, – дея таъкидлади A.Эл-Яссир.

Тадбир доирасида умумий муаммолар муҳокама қилинди, “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал Кун тартиби соҳасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди, масалаларни ҳал этишнинг самарали механизмлари бўйича фикр алмашилди, жорий ва режалаштирилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича илғор тажриба кўриб чиқилди.

Минтақавий форум иштирокчилари фуқаролик жамияти ташкилотлари ва Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти ўртасида ҳамкорликнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

Форум якунлари бўйича Марказий Осиёда “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” глобал Кун тартибини илгари суриш бўйича қўшма ҳаракатларнинг устувор йўналишлари, жумладан, тегишли минтақавий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш имкониятлари бўйича умумий позициялар ишлаб чиқилди ва келишиб олинди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech