Сиёсат 17 Декабрь 2021,16:45 239
Чоп этиш

Можаро зоналаридан, биринчи навбатда Сурия ва Ироқдан қайтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун Европа Иттифоқи ва БМТ кўмаги

Сурия ва Ироқдан қайтаётган учинчи мамлакат фуқароларини БМТ томонидан глобал даражада қўллаб-қувватлашда иштирок этиш

Тошкент, 2021йил 17-декабр - Бугун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги УНИCЕФ кўмагида “Қуролли можаролар давом етайетган ҳудудларидан қайтарилган аёллар, болалар ва ёшларни жамиятга мослаштириш ва реабилитация қилиш бўйича” харакатлар режаси ижросини кўриб чиқишга бағишланган давра суҳбатини ўтказди. Тадбир, Йевропа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган, “Можаро ҳудудларидан, биринчи навбатда, Сурия ва Ироқдан қайтган фуқаролари учун Марказий Осиё давлатлари учун Йевропа Иттифоқи ва БМТ томонидан қўллаб-қувватланиши” лойиҳасининг идоралараро ишчи гуруҳ вазифасини ҳам бажарувчи техник ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда ташкил қилинди.
Тегишли вазирликлар, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), УНИCЕФ, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари қуролли можаро ҳудудларидан қайтган аёллар ва болаларни реинтеграция қилишда еришилган натижалар, қийинчиликлар ва имкониятлар тўғрисида тақдимот қилдилар.

“63 дан ортиқ оила ва 183 нафар болага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, паспорт олишда, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишда ҳамда қонуний васийликни расмийлаштиришда ёрдам кўрсатилди. Қолаверса, мактаб ёшидаги барча болалар мактабга кирди”, деди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова. “Барча тегишли вазирликлар фаолиятини мувофиқлаштириш можаро ҳудудларидан қайтган болалар ва аёлларга сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб етади".
"Қайтиб келган болалар ва оилаларнинг реинтеграцияси заиф шахслар ва умуман аҳолининг ҳуқуқлари ва имкониятлари кенгайишига, янада кенгроқ ижтимоий-иқтисодий интеграция учун уларнинг салоҳиятини ошириш орқали тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга, камбағаллик ва ижтимоий ажратишни қисқартиришга ёрдам беради", деди Франсуа Бежо, Йевропа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегациянинг ҳамкорлик бўлими раҳбари.

Иштирокчилар Ҳаракат дастури доирасида бошланган ишларни 2022 йилда ҳам давом еттириш зарурлигини муҳокама қилдилар. Психологик-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш, болаларни муассаса шароитидан оилаларга реинтеграция қилиш шулар жумласига киради.

“Ўзбекистон нафақат ўз фуқароларини қуролли можаролар ҳудудларидан қайтариш бўйича, балки зарур гендер ва ёш жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда аёллар ва болаларнинг реинтеграциясини таъминлаш бўйича ҳам бутун дунёда йетакчи ўринни егаллаб келмоқда. Болалар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бир ой ёки бир йилдан ортиқ вақтни талаб қилиши сабабли, болалар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устуворлигига еътибор қаратган ҳолда мувофиқлаштирилган узоқ муддатли ёрдамни таъминлаш муҳимдир", деди УНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Жоффри Ижумба.

УНИCЕФ тўғрисида

УНИCЕФ дунёнинг енг қийин жойларида муҳтож болаларни қамраб олиш учун фаолият кўрсатади. 190 та мамлакат ва ҳудудларда ҳар бир бола учун, ҳар йерда, барча учун енг яхши дунёни қуриш учун меҳнат қиламиз.
УНИCЕФ ва унинг болалар учун фаолияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бизнинг веб-сайтимизга ташриф буюринг www.униcеф.уз

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech