Жамият 24 Май 2021,19:55 360
Чоп этиш

Муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишларига доир учрашув

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) сайловлар бўйича катта маслаҳатчиси А.Громов бошчилигидаги эҳтиёжларни баҳолаш миссияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувдан асосий мақсад, мамлакатимиз ҳаётидаги катта сиёсий жараён – Президент сайловига тайёргарлик ишлари билан танишишдан иборат.

Ташриф давомида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Г.Маруфова йиғилганларга сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, бу йилги сайловларда иштирок этадиган хотин-қизлар учун жорий этилган квоталар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатидаги аёллар улуши, хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун яратилган реабилитация марказлари, маҳалла институтининг оилаларни қўллаб-қувватлашдаги ўрни хусусида муҳим фикрлар юритилди.

ЕХҲТ/ДИИҲБ эксперти A.Громовнинг таъкидлашича, ЕХҲТ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда эҳтиёжларни баҳолашни амалга оширмоқда.

Учрашув давомида маҳалла фуқаролар йиғинларининг сайловларни ўтказишда тутган ўрни, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланган сайлов ҳуқуқидан фойдаланиши учун тенг имкониятлар яратиш, сайловларнинг халқаро нормалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ўтказилишини таъминлаш борасида олиб бораётган ишлари хусусида сўз юритилди.

Қизғин суҳбат тарзида ўтган мулоқот якунида ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаб бориш бўйича ўзаро келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech