17 Август 2022,11:06 142
Чоп этиш

Мустақиллик байрами олдидан янги маҳалла бинолари фойдаланишга топширилмоқда

Мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида Андижон вилояти, Балиқчи тумани Зулфиқор маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода иш бошлади.

Маҳаллий тадбиркор Илҳомжон Қулматовнинг таъкидлашича маҳалла гузарида янги барпо этилган бино ёнида келгусида савдо, хизмат кўрсатиш объектлари ҳам қад ростлайди. Янги бинонинг очилиш маросимида сўз олганлар маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар жадал олиб борилаётганини таъкидлаб, маҳалла аҳлини байрам билан қутлади.

Жараён давомида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жиҳозлари топширилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech