“Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” ҳамда “Намунали маҳалла раиси” танловлари ғолиблари тақдирланди

 Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

Мустақиллигимиз ва истиқлолимиз ислоҳотлари сифатида республикамизда  фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига берилаётган эътибор халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиляпти.

Бугунги кунда вилоятимизда 236 та фуқаролар йиғинлари томонидан аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш ҳамда маҳаллаларимиз тараққиётининг турли соҳаларини қамраб олган ҳолда уларни комплекс ривожлантириш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик, томорқалардан унумли фойдаланишни ташкил этиш борасида бир қатор ижобий ишлар бажарилмоқда.

Бу борада,  маҳаллаларда тўпланган бой иш тажрибаларни оммалаштириш мақсадида “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” ҳамда “Намунали маҳалла раиси” танловлари ўтказилди.

Бугун, Гулистон шаҳар Истироҳат боғида ўтказилган байрам тадбирида мазкур танловнинг вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди.

Хусусан, танловнинг “Обод маҳалла” номинацияси бўйича Сайхунобод тумани “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғини 1-даражали, Мирзаобод тумани “Дўнгариқ” маҳалласи 2-даражали ҳамда Гулистон тумани “Соҳилобод” маҳалласи 3-даражали диплом билан тақдирланди.

“Обод кўча” номинацияси бўйича 1-даражали диплом билан Ширин шаҳар Фарход маҳалласи “Бунёдкор” кўчаси кўчабошиси А.Рахматов, 2-даражали диплом билан Оқолтин тумани “Бўстон” маҳалласи Ж.Мангуберди кўчаси кўчабошиси А.Набиева, 3-даражали диплом билан Ховос тумани “Қайирма” маҳалласи “Боғистон” кўчаси кўчабошиси А.Саримсоқовлар муносиб тақдирланди.

Танловнинг “Обод хонадон” номинацияси бўйича Янгиер шаҳар “Наврўзобод” маҳалласида яшовчи Маматовлар хонадонига 1-даражали, Гулистон шаҳар “Улуғ йўл” маҳалласида яшовчи Хўжаевлар хонадонига 2-даражали, ҳамда Сирдарё тумани “Интилиш” маҳалласида яшовчи Тўйчиевлар хонадонига 3-даражали диплом топширилди.

Шунингдек, “Намунали маҳалла раиси” номинацияси бўйича Боёвут тумани “Лайлакўл” маҳалласи раиси Д.Анорқулов 1-даражали диплом билан, Оқолтин тумани “Ахиллик” маҳалласи раиси Ш.Хайруллаев 2-даражали диплом билан ҳамда Сардоба тумани “Юртдош” маҳалласи раиси К.Суяров 3-даражали диплом билан тақдирланди.

Барча танлов ғолибларига вилоят хокимининг эсталик совғалари топширилди.

 

Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ахборот хизмати

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech