1 Июнь 2022,10:51 191
Чоп этиш

Қорақалпоғистон Республикасида маҳалла раиси (оқсоқоли) сайловлари якунланди

Жорий йилнинг 16-30 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови қонунда белгиланган тартибда, адолатли, шаффоф, тинч ва очиқ-ойдинлик билан ўтказилди.

Сайловларида 133 670 нафар вакиллар иштирок этиши белгиланиб, шундан 110 056 нафар (82,3 %) вакил иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, шаҳар ва туманлардаги кўмаклашувчи комиссия аъзолари ҳамда ҳудуднинг 424 та маҳалласида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан МФЙ раисига қўйиладиган талаблар асосида маҳаллада доимий яшовчи фуқароларнинг фикрлари инобатга олинган ҳолда, маҳаллада камида беш йилдан буён доимий яшаб келаётган, ташкилотчилик қобилиятига, иш ва ҳаётий тажрибага, аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлган эл-юрт ғамида ёниб яшайдиган, фидойи инсонларнинг 2 нафаридан 6 нафаригача жами 1 575 нафар фуқароларни мазкур сайловларда номзодлари кўрсатилди. Сайловларда номзоди тавсия этилган 972 нафар номзодлардан 424 нафари фуқаролар томонидан маҳалла раислигига муносиб деб топилди.

Сайловларда муносиб деб топилган 424 нафар маҳалла раисларининг 180 нафари (42,4 фоизи) маҳалла раиси лавозимида фаолият юритган, 244 нафари (57,6 фоизи) биринчи маротаба маҳалла раислигига сайланган номзодлар ҳисобланади.

Шунингдек, маҳалла раисларининг ёш бўйича таҳлилига кўра, 3 нафари (0,7 фоизи) 30 ёшгача, 63 нафари (14,9 фоизи) 30-40 ёшли, 130 нафари (30,7 фоизи) 40-50 ёшли, 194 нафари (45,8 фоизи) 50-60 ёшли, 34 нафари (8,0 фоизи) эса 60 ёшдан юқори бўлган раислар ташкил этади.

Маълумотига кўра 398 нафари (93,9 фоизи) олий маълумотга 26 нафари (6,1 фоизи) ўрта-махсус маълумотга эга.

Мутахассислигига кўра 19 нафари (4,5 фоиз) ҳуқуқшунос, 149 нафари (35,1 фоизи) ўқитувчи, 56 нафари (13,2 фоизи) иқтисодчи, 70 нафари (16,5 фоизи) муҳандис, 40 нафари (9,4 фоизи) агроном, 90 нафари (21,2 фоизи) бошқа касб эгалари ҳисобланади.

Мазкур маҳалла раисларининг 54 нафари (12,9 фоизи) аёллар ҳамда 32 нафари (7,5 фоизи) Халқ депутатлари шаҳар ва туман кенгашлари депутатларини ташкил этади.

2022 йил 31 май куни Қонликўл туманида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг вакили М.Нигматов ва Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги мутахассиси М.Алламуратовлар 2022 йил май ойида ўтказилган фуқаролар йиғини (оқсоқоли) сайловида сайланган раислар билан учрашди.

М.Нигматов маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига қўйиладиган биринчи навбатдаги устувор вазифалар, маҳалла раисининг тажриба ва касбий маҳорати, уларнинг аҳоли, фаоллар, нуронийлар, ёшлар вакиллари ва жамоат ташкилотлари билан ишлаш маҳорати, ташкилотчилиги, миллий урф-одат ва маънавий қадриятларни яхши билиши бўйича суҳбатлашди.

Маданият марказида “Собиқ раислар эътироф ва эъзозда” шиори остида пенсия ёшига келган “Қонликўл” ОФЙнинг собиқ раиси Адилов Оразбай ва “Дўстлик” МФЙнинг собиқ раиси Кулмуратов Комекбайларга ташаккурнома билдирди ва совға топширди.

Шундан сўнг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Сайтов Сапарбай Алиевичнинг Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири номига қилган мурожаати ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда маҳалла бўлими биносида мурожаатчи иштирокида ўрганилиб чиқилди.

Мурожаатчи С.Сайтов мурожаатида «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайловини ўрганиб чиқишини сўраган ва мурожаат ишчи гуруҳ, саноқ комиссияси ва туман кўмаклашувчи комиссиянинг ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди.

Мурожаат бўйича фуқарога тегишли тартибда тушунтириш берилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech