Кексалар ҳаёти 7 Октябрь 2021,14:00 108
Чоп этиш

"Ўзбекистон - кексаларини эъзозлайдиган юрт!"

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида ҳам “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ташкил этилмоқда.
Куни кеча Толимаржон шаҳрининг "Оби ҳаёт" маҳалласида Нишон туман ва Толимаржон шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан "Ўзбекистон - кексаларини эъзозлайдиган юрт!" мавзуидаги тадбирга кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда халқимиз эъзозида бўлган отахон ва онахонлар таклиф этилди.
Тадбирда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокими хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Сайёра Қодирова сўзга чиқиб, барчани табриклади. Меҳнат фахрийлари Муҳиддин Файзуллаев ҳамда Нусратой Рахимоваларга Республика “Нуроний” жамғармаси бошқаруви раиси Содиқжон Турдиевнинг "Ташаккурнома"си топширилди.
Шундан сўнг Тансиқ момо Пўлатова, Маҳкам момо Маллаева ҳамда Тансиқ момо Ғоипова сингари уч нафар меҳнат фахрийлари бўлган момолар хонадонларига борилиб, улар ҳолидан хабар олиниб, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Тадбирда Толимаржон шаҳар ҳокими Иброҳим Қаршиев ҳамда қатор мутасаддилар иштирок этди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага файз киритди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech