Маҳалла 10 Сентябрь 2021,18:00 59
Чоп этиш

Помуқдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари кўлами кенгаймоқда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Қашқадарё вилояти Миришкор тумани Помуқ шаҳарчаси маҳаллаларида олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида бугуннинг ўзида шаҳарчадаги “Баҳористон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 300 метрлик ички йўлларга қум-шағал ётқизилди, 100 метр газ қувури ер устидан ер остига кўчирилди. Шунингдек, 1 та трансформатор ўрнатилиб, яроқсиз сим ёғочлари ўрнига 5 та темир бетон устунлари тикланди.

Махсус ташкилот ходимлари томонидан маҳалла ҳудудидаги 54 та хонадон атрофи ва ичкарисидаги тўпланган 4,5 тонна чиқинди шаҳар ташқарисига олиб чиқилди. 550 та дарахтлар оқланиб, уларга турли шакллар берилди.

27 нафар фуқарога газ, сув ва электр тармоқлари таъминоти, солиқ, пенсия ва нафақа масалалари, кадастр, тиббий кўрик бўйича хизматлар кўрсатилди, 80 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бирга Помуқ шаҳарчасидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Маданият маркази биносини капитал таъмирлаш, 2400 метр масофага пиёдалар ва велойўлаклар қуриш, “Помуқ” деҳқон бозори ҳамда “Истироҳат боғи”ни таъмирлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Ишчи гуруҳ томонидан, шунингдек, ички йўллар атрофидаги дарахтларни оқлаш, кўча чироқларини ўрнатиш, томорқа майдонларига ишлов беришга қаратилган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech