Маҳалла 6 Октябрь 2021,10:30 57
Чоп этиш

“Қоракўл” маҳалласи маъмурий биноси янгидан қуриб фойдаланишга топширилди

Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги Ўтиқ Дўрмон ва Қаймоқчи қишлоқларини ўз тасарруфига олган “Қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинини замонавий кўринишда, шаҳарсозлик андозаларига мос равишда барпо этилган янги биноси ҳам маҳалладошлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Маҳалла биносини фойдаланишга топшириш маросимида туман ҳокими, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Нуроний отахонлар иштирокида рамзий боғич қирқилиб, тадбир иштирокчилари бинода яратилган шарт-шароит билан яқиндан танишдилар. Мазкур маҳаллада жами 735 та хонадон, 1 минг 110 та оилани ўз ичига олган жами 3 минг 996 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

 “Обод қишлоқ” давлат дастурига мувофиқ 2019 ва 2020 йилларда ҳудуддаги инфратузилма объектлари тўлиқ таъмирланиб, ўн километр ички йўл асосига шағал ётқизилган ва 6 километр йўл қисми асфальтлаштирилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech