21 Сентябрь 2021,17:00 61
Чоп этиш

“Қуролли тўқнашувлар зоналаридан олиб келинган репатриантларнинг жамиятга қайта мослашувини самарали ташкил этиш механизмлари” мавзусида семинар-тренинглар

Жорий йилнинг 22 июнидан 22 сентябрига қадар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг “Терорризмга қарши курашиш соҳасида амалий ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида “Қуролли тўқнашувлар зоналаридан олиб келинган репатриантларнинг жамиятга қайта мослашувини самарали ташкил этиш механизмлари” мавзусида республиканинг 10 та ҳудудида икки кунлик семинар-тренинглар ташкил этилди.

         Ушбу семинар-тренингларни сифатли ташкил қилишда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, унинг жойлардаги тузилмалари ҳамда “Барқарор ҳаёт” ҳалқаро нодавлат нотижорат ташкилоти  асосий ташаббускор бўлди.

         Етук экспертлар, психолог ва социологлар томонидан олиб борилган мазкур семинар-тренингларда репатриантларнинг жамиятга қайта мослашуви жараёнида иштирок этувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг 600 га яқин мутасадди ходим ва мутахассислари иштирок этди.

 

         Тадбир давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  • репатриантлар мавжуд ҳудудларда улар билан жамиятга қайта мослашув ишларини ташкил этишда комплекс ёндашувни тадбиқ этишга амалий ёрдам кўрсатиш;
  • репатриантлар билан ишлашда давлат ва нодавлат институтларнинг ҳамкорлик қилиш механизмларини оптималлаштириш ҳамда давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар бериш;
  • репатриантларни жамиятга қайта мослаштириш жараёнларини тўғри ташкил қилиш ва мониторинг қилиш, уларга манзилли ёрдам беришда мутасадди давлат ва нодавлат ташкилотларининг иқтисодий, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ресурсларини сафарбар этишга оид долзарб масалаларни муҳокама қилиш;
  • репатриантлар бевосита истиқомат қилаётган худудларда уларни жамиятга қайта мослаштиришга тўғридан-тўғри ёрдам бераётган мутахассисларнинг базавий билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда тажриба алмашиш.

 

Семинар тренингларда иштирокчилар фаол қатнашдилар, асосий муаммолар юзасидан хабардорлик даражаси ва масъулияти мавждулигини кўрсатдилар. Шунингдек, тадбир сўнгида ушбу тизимда сақланиб қолаётган асосий муаммолар ва уларни бартараф этиш йўналишлари муҳокама қилинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech