Йўналишлар 24 Июнь 2021,12:15 608
Чоп этиш

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари тайинланди

Усмонов Сайдиаҳмат — 2021 йил 21 июнь куни Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

С. Усмонов 2019-2020 йилларда Самарқанд вилояти халқ таълим бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Турли йилларда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларида самарали меҳнат қилиб келган С. Усмонов 1979-1986 йилларда Самарқанд вилоят Иштихон тумани 28-ҳунар техника билим юрти директори ўринбосари, директори, 1986-1989 йилларда Иштихон тумани халқ таълими бўлими мудири, 1989-1992 йилларда Иштихон тумани ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 1992-1994 йилларда Иштихон тумани ҳокими ўринбосари, 1994-1996 йилларда Иштихон тумани 28-ҳунар техника билим юрти директори, 1996-1997 йилларда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1997-2018 йилларда Самарқанд педагогика коллежи директори, 2018-2019 йилларда Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимларида иш олиб борган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги С. Усмоновга маҳалла тизимидаги келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech