Сирдарёда “Аёллар маслаҳат кенгаши”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

“Аёллар маслаҳат кенгаши”нинг  асосий мақсади – маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларнинг дардини эшитиб, таклиф ва қизиқишларини рўёбга чиқаришга, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга кўмаклашиш, аёлларнинг оилаларни мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбиясидаги ролини ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш, “одобли қиз”, “иффатли келин” ва “маърифатли аёл” ғояларини кенг тарғиб этишдан иборат.

Куни кеча Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини  9-мактабда жойлашган “Аёллар маслаҳат кенгаши”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда кенгашнинг шу кунга қадар амалга оширган ишлари таҳлил қилинди, ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech