Маҳалла 13 Декабрь 2021,16:34 200
Чоп этиш

Соҳага оид муҳим масалалар муҳокама этилиб, вазифалар белгиланди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Андижон вилоятида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати, “яшил макон” тадбирларининг бориши, фуқаролар йиғинларининг моддий техника таъминоти  масалалари билан яқиндан танишди.

Аниқланган ҳолатлар, шунингдек, тегишли вазифалар муҳокамаси бўйича вилоят ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Сектор раҳбарлари, ҳокимларнинг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосарлари, Фермерлар кенгаши, Бандликка кўмаклашиш марказлари, Иқтисодиёт бўлимлари, тижорат банклари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этган йиғилишда қатор муҳим масалалар бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Вазир ўринбосари энг аввал “яшил макон” тадбирларига тўхталди. Таъкидланганидек, жорий йил ноябрь-декабрь ойлари ва 2022 йил баҳор мавсумида Андижонда 15 миллион 416 мингта кўчат экиш режа қилинган. 9 декабрь ҳолатига вилоятда 6 миллион 257 минг 500 та, яъни 40,6 фоиз манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилган.

Туман ва шаҳар, ташкилот ва корхоналар кесимида айрим жойларда кўчат экиш ишлари суст олиб борилмоқда.  Хусусан,

Булоқбоши, Избоскан, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари ёқасига;

Шаҳрихон ва Андижон туманларида фермер хўжаликлари экин майдонлари четларига;

Андижон, Хўжаобод, Балиқчи, Булоқбоши, Марҳамат, Қўрғонтепа, Асака, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудуқ туманлари ва Хонобод шаҳрида Олий ва ўрта-махсус таълим йўналиши объектлари;

Улуғнор, Андижон ва Марҳамат туманларида халқ таълими йўналиши объектлари;

Андижон, Марҳамат, Хўжаобод, Пахтаобод туманлари ва Хонобод шаҳрида мактабгача таълим йўналиши объектлари;

Андижон, Шаҳрихон, Марҳамат, Булоқбоши, Пахтаобод, Избоскан ва Хўжаобод туманларида соғлиқни сақлаш йўналиши объектлари;

Булоқбоши, Асака, Андижон, Марҳамат, Избоскан, Бўстон, Қўрғонтепа, Балиқчи, Жалақудуқ, Шаҳрихон, Олтинкўл, Хўжаобод, Улуғнор ва Пахтаобод туманлари, Андижон ҳамда Хонобод шаҳарларида корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида;

Булоқбоши, Марҳамат, Қўрғонтепа, Избоскан, Балиқчи, Пахтаобод, Андижон, Жалақудуқ, Хўжаобод, Бўстон, Олтинкўл, Асака,  Шаҳрихон ва Улуғнор туманларида ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда;

Хонобод ва Андижон шаҳарлари, Улуғнор, Шаҳрихон, Балиқчи, Андижон, Жалақудуқ, Олтинкўл, Избоскан, Асака, Бўстон туманларида маҳаллалар ҳудудларида кўчат экиш ишларининг жуда суст ташкил этилаётгани танқид қилинди.

Бу борадаги ишларни барча тоифадаги раҳбарлар қатъий назоратга олиши, ҳар бир масъул ходим сидқидилдан ўз вазифасини бажариши кераклиги, фақат дарахт кўчатини экиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг парвариш қилиниши, ўз вақтида суғорилиши талаб даражасида ташкил этилиши бўйича топшириқлар берилди.

Б.Парпиев томонидан Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида” 29-сонли Фармони ҳамда “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш борасида 887 та маҳаллаларга суҳбат асосида танлаб олинган “ҳоким ёрдамчи”ларининг ваколатлари, масъулияти тушунтирилиб, тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг хизмат бинолари ва бошқа моддий техника воситалари билан таъминланиш ҳолати ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, вилоятда 887  та маҳалладан 102  таси -  Андижон шаҳрида 18 та, Хонобод шаҳрида 1 та, Андижон туманида 4 та, Асакада 7 та, Балиқчида 15 та, Жалақудуқда 12 та, Избосканда 6 та, Марҳамат, Пахтаобод, Хўжаобод туманларида 5 тадан, Улуғнорда 9 та, Шаҳрихонда 13  та, Қўрғонтепада 2 та маҳалла хизмат бинолари мавжуд эмас.

Ўз хизмат биносига эга 785 та фуқаролар йиғинларидан 4 таси          1 хонали, 57 таси 2 хонали, 248 таси 3 хонали бинода фаолият олиб боради. Жумладан, Асака, Марҳамат, Пахтаобод ва Хўжаобод туманларида 1 тадан маҳалла 1 хонали;

Андижон шаҳар ва Асака туманида 8 тадан, Андижон туманида 10 та, Хўжаободда 9 та, Шаҳрихонда 7 та, Жалақудуқда 5 та, Мархамат ва Пахтаобод туманларида 3 тадан, Улуғнорда 2 та, Избоскан ҳамда Бўстон туманларида 1 тадан маҳалла 2 хонали;

Андижон шаҳар ва Жалақудуқ туманида 17 тадан, Пахтаобод, Шаҳрихон туманларида  23 тадан, Қўрғонтепада 31 та, Андижон туманида 20 та, Олтинкўлда 19 та, Асакада 18 та, Избосканда 15 та, Булоқбошида 14 та, Мархаматда 13 та, Балиқчида 11 та, Хўжаободда 9 та, Бўстонда 8 та, Улуғнорда 6 та, Хонабодда 4 та маҳалла 3 хонали хизмат биносида жойлашган.

Ўз хизмат биносига эга 785 та фуқаролар йиғинлари биноларидан 85 таси  таъмирга муҳтож. Шундан Андижон, Жалақудуқ, Пахтаобод, Шаҳрихон туманларида 2 тадан, Асака ва Избоскан туманларида 1 тадан жами  10 та маҳалла реконструкцияга муҳтож.

Қўрғонтепа туманида 17 та, Балиқчи ва Избосканда 10 тадан, Пахтаободда 9 та, Жалақудуқда 8 та, Мархаматда 7 та, Асакада 6 та, Улуғнор, Хўжаобод туманларида 5 тадан, Андижон туманида 4 та, Олтинкўлда 3 та, Бўстонда 1 та маҳалла жами 70 та маҳалла капитал таъмирга муҳтож.

        Шунингдек, Шахрихонда 54 та, Андижон туманида 50 та, Пахтаободда 49 та, Избосканда 48 та, Қўрғонтепада 47 та, Асака туманида 45 та, Жалақудуқда 45 та, Балиқчида 42 та, Олтинкўлда 39 та, Хўжаободда 35 та, Мархаматда 25 та, Булоқбошида 15 та, Андижон шаҳарда 11 та, Бўстонда 10 та, Улуғнорда 10 та фуқаролар йиғинлари бинолари интернет тармоғига уланмаган.

Шунингдек, Андижон шаҳрида 33 та, Асакада 37 та, Балиқчида 30 та, Андижон туманида 25 та, Жалақудуқда 22 та, Избоскан ва Пахтаободда 21 тадан, Мархаматда 20 та, Қўрғонтепада 10 та – жами фойдаланишда бўлган 219 та компьютер жамланмалари яроқсиз ҳолда.

Вазир ўринбосари ҳамда вилоят раҳбарлари томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича туман ва шаҳарлар ҳокимлари, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech