Маҳалла 23 Ноябрь 2021,19:32 145
Чоп этиш

Сурхондарё вилоятининг уч туманида “ҳоким ёрдамчилари” тайинланмоқда

 

Айни вақтда ҳаётга кенг жорий этилаётган ҳамда маҳаллалар ривожи ва аҳоли турмуш фаравонлигини оширишда янгича ёндашув сифатида эътироф этилаётган “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодларни саралаш ишлари юртимизнинг барча нуқталарида қизғин давом этмоқда.

Айтиш лозимки, ҳудудларда оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш орқали аҳоли даромадини ошириш мақсадида йўлга қўйилаётган мазкур тизим ўз ҳаётийлиги билан катта аҳамиятга эгадир.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бугун Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ҳудуддаги қатор маҳаллаларга тайинланган “ҳоким ёрдамчилари” билан суҳбат олиб борди ҳамда уларни тайинлов тадбирларида иштирок этди.

Тадбир давомида вилоятнинг Узун, Сариосиё ва Денов туманларидаги қатор маҳаллаларга тайинланган “ҳоким ёрдамчилари” ўз олдиларига қўйилган белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажаришларини билдириб ўтишди.

Вазир Р. Маматов шундан сўнг Денов туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича олаётган билимларини амалиётда қўллаш бўйича ўқувчиларга ўз тавсияларини бериб ўтди.

Тадбир сўнггида касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган 10 нафар ўқувчига трактор техникасини бошқариш бўйича махсус гувоҳномалар топширилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech