Сиёсат 27 Октябрь 2021,11:25 238
Чоп этиш

Можароли ҳудудлардан қайтган фуқароларни қайта ҳаётга мослаштириш масалалари муҳокама этилди

 

Жорий йилнинг 26-28 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида Сурия ва Ироқдаги можароли ҳудудлардан қайтганларнинг реабилитацияси ва реинтеграцияси бўйича Марказий Осиё минтақавий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон республикалари, шунингдек, Россия, Косово давлатларидаги давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Учрашувда қайд этилганидек, Сурия ва Ироқ давлатларида рўй бераётган қуролли можаролар барча минтақалар каби Марказий Осиё ҳудудида жойлашган ва унга туташ барча мамлакатларни бирдек хавотирга солиши табиий.

Айниқса, турли сабаблар натижасида ушбу ҳудудларга бориб қолган ҳамда қайтиш истагидаги фуқароларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг ўз ватанларига етиб келишини таъминлаш ушбу давлатларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифаларидан бирига айланиб бормоқда.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро бўлим бошлиғи Г.Шукурова ўз сўзи давомида, Марказий Осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистон мазкур ҳудудлардаги ўз фуқароларини ортга қайтариш бўйича барча зарур чораларни олиб бормоқда. Шунингдек, мамлакатга қайтарилган фуқароларни яна қайта ҳаётга мослаштириш, ўзларини жамиятнинг тенг аъзоси сифатида тўла ҳис этишлари учун тегишли реабилитация ва реинтеграция дастурлари ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилди.

Мулоқот давомида бошқа иштирокчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари томонидан ҳам мавзуга оид муҳим фикрлар ўртага ташланди ҳамда кенг муҳокама этилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech