21 Июнь 2022,10:36 156
Чоп этиш

“Туман” маҳалласи янги бинога кўчди

Маҳаллий ҳокимиятнинг таркибига кирувчи, ўз-ўзини бошқариш органлари бўлмиш маҳаллалар давлатнинг жойлардаги муҳим таянчи ҳисобланади. Шу боис сўнгги вақтларда ушбу институтнинг моддий-техник базасини мустаҳқамлаш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш борасида кўплаб ўзгаришлар ясалди. Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги “Туман” маҳалласининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 4 минг 364 нафар аҳоли жамланган "Туман" маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино тадбиркор Баҳодир Абдураимов томонидан таъмирланди.

 Барча шароитлар ҳозирланган, замонавий қиёфа касб этган бинода бошқарувнинг қуйи органига жамланган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда нозир учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминланган.

 — Бу бино маҳалламиз кўркига кўрк қўшиши баробарида йиғин мутасаддилари ва аҳоли учун бир қатор қулайликларни яратди. У узоқ йиллар маҳалла учун хизмат қилишига ишончимиз комил, — дейди имом хатиб Хайрулло Муродшоев. 

Очилиш мароисими сўнггида меҳмонлар ва маҳалла фуқаролари бир дастурхон атрофида жамланди. 

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech