Жамият 29 Октябрь 2021,18:12 118
Чоп этиш

Ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида БМТ Тараққиёт Дастурининг Ҳудудларни ривожлантириш миллий дастурининг интеграциялашни тиклаш бўйича маслаҳатчиси Томас Торогуд билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда иштирок этган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро бўлим бошлиғи Гулжамол Шукурова вазирлик томонидан олиб борилаётган энг муҳим ислоҳотлар, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Шунингдек, аҳоли муаммолари билан ишлаш, хотин-қизларнинг таълим олишлари, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган ишлар алоҳида қайд этиб ўтилди.

Томас Торогуд учрашув давомида бугунги кунда Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, жумладан Давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги унда катта қизиқиш уйғотганлигини таъкидлаб ўтди ҳамда юқори баҳо берди.

Ўзаро дўстона руҳда кечган суҳбат давомида жаноб Торогуд мамлакатимиздаги қишлоқ ва маҳаллаларни янада ривожлантиришга мўлжалланган лойиҳани йўлга қўйиш мақсадида, эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим ҳудудларни аниқлаш бўйича керакли ишлар режалаштирилаётганлигини қайд этиб ўтди.

Учрашув якунида мавжуд ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech