Маҳалла 17 Январь 2022,14:29 156
Чоп этиш

Вазир “Бўка” маҳалласида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев куни кеча Тошкент вилояти Бўка туманида олиб борилаётган қурилиши ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, тумандаги “Бўка” маҳалла фуқаролар йиғини таркибига кирувчи 6 та қишлоқ ҳудудида бу борада амалга оширилаётган жараёнлар таҳлил этилди.

Вазир Р.Маматов маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашувларда ҳудудда олиб борилаётган барча ободонлаштириш ишлари аҳоли фикрини инобатга олган ҳолда ташкил этилишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, маҳалланинг ички йўллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари ва хўжалик биноларини қайта таъмирланиши, ҳудуддаги ижтимоий объектлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларидаги мавжуд муаммолар тизимли ҳал этилишини қайд этиб ўтди.

Маҳалла аҳолиси билан ўтказилган мулоқотлар давомида билдирилган фикрлар асосида зарур таклифлар тайёрлаш бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech