Кексалар ҳаёти 7 Октябрь 2021,10:39 22
Чоп этиш

Вазир “Янги ҳаёт” маҳалласи нуронийлари билан дилдан суҳбатлашди

Кексаларни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатиш — халқимизга хос эзгу анъаналардан бири. Айниқса, маҳалла ва оилалардаги мавжуд  муаммоларни ҳал этиш, хонадонларимиз тинчлиги ва тотувлигини таъминлашда ёши улуғ инсонларнинг ўрни беқиёс.

Шу мақсадда жорий йилнинг 4 октябридан бошлаб юртимиз миқёсида кенг ўтказилаётган “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остидаги “Кексалар ҳафталиги” доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида яшовчи кекса ва нуронийлар ҳолида хабар олиниб, уларга эъзоз кўрсатилмоқда.

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ нуронийлар ва меҳнат фахрийлари билан учрашди ҳамда дилдан суҳбатлашди.

Вазир Р.Маматов суҳбат давомида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича сўнгги йилларда амалга оширилаётган муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, аҳоли турмуш даражасини ошириш, эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган муҳим қадамларнинг “Янги ҳаёт” маҳалласидаги ижроси хусусида сўз юритилди.

Мулоқот давомида вазир Р.Маматов маҳалла нуронийларини яна бир бор “Кексалар ҳафталиги” билан самимий қутлаган ҳолда, уларнинг ушбу ҳудудни янада ривожлантириш ва одамларнинг турмуш даражасини ошириш, маҳалла ва оилаларда тинчлик ва хотиржамликни таъминлашда қўшаётган улкан хизматларига юқори баҳо берди.

Самимий кечган суҳбат давомида маҳалла ижтимоий ҳаётига оид бошқа кўплаб масалалар ҳаётий мисоллар ёрдамида қизғин муҳокама этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech