Маҳалла 21 Сентябрь 2021,18:15 104
Чоп этиш

Вазир олис Бўзатов ва Мўйноқ туманларида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани “Бўзатов” шаҳар фуқаролар йиғинига ташриф буюрди ҳамда ҳудуддаги Бердақ ва Андижон кўчаларида истиқомат қилувчи турли аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашув давомида маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш, йўлларни текислаш, шунингдек, аҳолига янада қулай шарт-шароит яратиш борасида фуқаролар билан суҳбат олиб борди.

Шунингдек, мулоқот давомида аҳоли, шу жумладан ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида нуронийлар томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш бўйича сектор раҳбарлари ва тегишли соҳа вакилларига зарур топшириқлар берилди.

Вазир Р.Маматов шу куннинг ўзида “Бўзатов” шаҳар фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Қорақалпоғистоннинг 60 йиллиги кўчасида истиқомат қилувчи Жугинис Жуманазаровлар хонадонига ташриф буюрди ҳамда оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида Давлатимиз раҳбарининг Бўзатов туманига ташрифидан сўнг ҳудудда амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли турмуш тарзида рўй берган ижобий ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вазир Р.Маматов Мўйноқ туманига ташрифи давомида ҳудуддаги аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аҳолига тегишли моддий ёрдам маблағларини тарқатиш ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, моддий ёрдам маблағларини ҳар бир фуқаролар йиғинлари кесимида, “Халқ банки”нинг тумани бўлими сайёр кассалари орқали оилаларга манзилли ва ўз вақтида етказиш бўйича мутасадди ташкилот вакилларига зарур тавсиялар берилди.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech