Маҳалла 13 Сентябрь 2021,17:00 30
Чоп этиш

Вазир ўринбосари Термиз шаҳар маҳаллаларида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Термиз шаҳрининг “Гулистон” ва “Шифокор” маҳаллаларида бўлиб, "Обод маҳалла" дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. “Гулистон” маҳалласида барпо этилаётган боғ билан танишилиб, қатор топшириқлар берилди.
Шунингдек, вазир ўринбосари шаҳардаги 12 та, жумладан, “Темирйўлчилар” (240), “Жайҳун” (245), “Турон” (259), “Шодлик” (260), “Боғзор” (263), “Сурхон соҳили” (270), “Маърифат” (271) маҳаллаларида жойлашган сайлов участкаларида бўлиб, сиёсий тадбирни ўтказишга тайёргарлик ҳолати билан танишди.
Ўрганишлар жараёнида 240-, 259-, 263-, 278-сайлов участкаларида таъмирлаш ишларининг якунига етмагани, ободонлаштириш ва участканинг жиҳозланиши бўйича қатор камчиликлар аниқланиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech