Маҳалла 22 Сентябрь 2021,11:30 82
Чоп этиш

Вазир ўринбосари Узун тумани маҳаллаларида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Узун туманида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 28 мактабда жойлашган 848-сонли сайлов участкаси ҳамда “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26-мактабда жойлашган 844-сонли сайлов участкаларида қурилиш таъмирлаш ишлари ҳолати бўйича ўрганилди.
“Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 28-мактабда жойлашган 848-сайлов участкасида таъмирлаш ишлари якунланган, аммо ободонлаштириш ишларида кўплаб камчиликлар борлиги таъкидланиб, тегишли топшириқлар берилди.
“Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26-мактабда жойлашган 844-сонли сайлов участкасида мактаб атрофидаги чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилиши тушунтирилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech