Маҳалла 14 Сентябрь 2021,18:00 60
Чоп этиш

Вазир Рахмат Маматов “Белтаў” овулида

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, Сенат аъзоси Рахмат Маматов Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир туманидаги “Белтаў” овул фуқаролар йиғинида бўлиб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижалари, ободонлаштириш ишлари, аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишди.
Дастлаб “Белтаў” овулида жорий йил 15 сентябрь куни ўтказилиши режалаштирилаётган «Уш авлод учрашуви» тайёргарлик ишлари билан танишиб, масъул ходимларга меҳмонларни кутиб олиш, тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг тумандаги фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида “Белтаў” овул фуқаролар йиғини биносида моддий техник база, ходимларга аҳолига хизмат кўрсатиш учун яратилган шароитлар билан танишиб, моддий-техник базасини янада яхшилаш мақсадида компьютер жамланмаси совға қилинди.
Шу билан бирга, аҳолининг турмуш тарзи ҳамда «Аёллар дафтари» даги хотин-қизларга кўрсатилаётган ёрдамлар билан танишиш мақсадида овулда истиқомат қилувчи Аширбекова Зарифа ва Қудайбергенова Жадыраларнинг оилаларидан хабар олинди ва оилаларнинг бугунги турмуш таризи ўрганилиб, янада яхши шароитлар яратиш юзасидан тегишли ходимларга топшириқлар берилди.
Вазир раҳбарлигида ҳудуддаги «Балиқчилик ва чорвачилик» комплексида балиқ сақлаш ва чорвачиликни ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, аҳолини сифатли балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш комплексларини кенгайтириш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech