Маҳалла 30 Ноябрь 2021,17:08 165
Чоп этиш

Вазир Раҳмат Маматов Самарқандда

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси ҳамда жойларда “маҳаллабай” тарзда йўлга қўйилган ишлар сифати билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. 

Вазир Р.Маматов ташриф аввалида вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими бошлиқлари билан учрашиб, маҳаллалар фаолиятини янада ривожлантириш бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича фуқаролар йиғинлари ва секторлар ўртасидаги ҳамкорлик ишлари таҳлил этилди.

Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларда яшовчи фуқароларга ҳар томонлама кўмак бериш, доимий иш билан таъминлаш бўйича мавжуд имкониятлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини манзилли ўрганиш ва аниқланган муаммоларни тез фурсатларда ҳал этиш, фуқаролар томонидан келиб тушаётган турли масалаларга оид мурожаатларни йўналишлар доирасида аниқ ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Вазир ташриф давомида вилоятнинг Иштихон, Пайариқ ва Қўшработ туманларидаги фуқаролар йиғинларига "ҳоким ёрдамчиси" лавозимига кўрсатилган номзодлар билан суҳбат олиб борди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech