16 Ноябрь 2021,22:00 617
Чоп этиш

Вазир Рахмат Маматов Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказида

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказида бўлиб, мавжуд шарт-шароитлар, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Рахмат Маматов томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг муаммолари ечими устида оператив ишлаш, тегишли ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиш, зўравонликдан ва тазйиқдан жабр кўрган аёлларга ҳуқуқий ёрдам бериш, психологик ҳолатини ижобий тарафга ўзгартириш, ижтимоий муҳитга мослаштириш учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларида муҳим топшириқ ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, марказларга жойлаштирилган хотин-қизлар орасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз, маълум касб ёки ҳунарга эга бўлмаган, кам таъминланган оилаларда яшаётганлар аниқланганда бепул касб-ҳунарга ўқитиш тартибини ишлаб чиқиш;
марказларга жойлаштирилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан ишлаш, мурожаатлар юзасидан статистик маълумотлар таҳлилини юритиш, ушбу маълумотларни уларнинг доимий яшаш жойи бўйича маҳалла фуқаролари йиғинига доимий киритиб бориш;
Тошкент шаҳар марказига жойлаштирилган, тазйиқ ва зўравонликка учраган ёки ўз жонига қасд қилган ҳамда ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган хотин-қизлар билан индивидуал йўл харитаси ёрдамида манзилли ишларни амалга ошириш масалаларида аниқ топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, Республика маркази биносини иситиш ва иссиқ сув таъминоти билан таъминлаш ишларини қисқа муддатда ҳал қилиш бўйича вазирлик масъулларига вазифа юклатилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech