Вазир ўринбосари "Кўк дала" маҳалласида

Куни кеча маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Содиқжон Турдиев Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Кўкдала” ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан учрашди.
Учрашувда вазир ўринбосари томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда оилалардаги маънавий муҳитни барқарорлаштиришда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари олдида турган вазифалар таҳлил қилинди. Унда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, “Маҳалла раиси-бош ислоҳотчи” тамойилини ҳаётга татбиқ қилишда маҳалла раислари олдида турган вазифалар ҳақида батафсил тушунтирилди.
Туманнинг “Кўкдала” ҳудудида 32 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 176 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Йиғилишда “Кўкдала” маҳалла фуқаролар йиғини раиси – У.Жулбулов, “Қанотли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Д.Холмирзаев, “Айритом” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Қараевлар аҳоли муаммоларини аниқлаш, уларни “Маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” концепцияси асосида ҳал қилиш тизимини самарали ташкил этиш, оилаларда маънавий муҳитни барқарорлаштириш, аҳоли турмуш маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ўз амалий тажрибалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech