Вазир Самарқандда ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари билан учрашди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов бугун Самарқанд вилоятидаги энг намунали маҳаллаларда фаолият олиб бораётган энг илғор ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан учрашди. Вилоят ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган суҳбат жараёнида жойларда “маҳаллабай” олиб борилаётган ишлар, бунда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни ва вазифалари муҳокама этилди. Хусусан, вилоят маҳаллаларида аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш борасида ҳоким ёрдамчилари олдида турган вазифалар таҳлил этилди. Вазир Р.Маматов суҳбат давомида ҳоким ёрдамчиларининг бугунги кун фаолиятига оид муҳим саволларига батафсил жавоб берди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech