7 Октябрь 2021,16:49 22
Чоп этиш

Вазир Сирдарё туманининг “Ширин” маҳалласида

Кексаларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, улар саломатлигини асраш, ёшлар маънавиятини оширишда уларнинг тажрибаларидан фойдаланиш бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Эътиборлиси, сўнгги йилларда яхши анъана сифатида нишонланиб келинаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида юртимиздаги нуронийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш шароитларни яхшилаш, кекса авлод вакилларига ғамхўрлик кўрсатиш борасида қатор эзгу ҳаракатлар йўлга қўйилмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳафталик доирасида юртимизнинг турли манзилларида яшовчи нуронийлар билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан яқиндан танишмоқда.

Вазир Р.Маматовнинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги “Ширин” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кекса авлод вакиллари билан учрашуви ҳам ана шундай қизғин ва мароқли суҳбатга айланиб кетди.

Мулоқот давомида маҳаллаларимиз тинчлиги, оилалар тотувлиги ва уларда яшовчи хонадон аъзоларининг ўзаро аҳиллиги замирида бевосита ёши улуғ инсонларимизнинг панд-насиҳатлари, уларнинг фаол ижтимоий фаолияти мужассам эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, маҳаллалардаги турли жиноятчиликларни олдини олиш, ёшларимиз маънавиятини юксалтиришда кекса авлод вакилларининг иштироки, уларнинг ижтимоий фаоллиги бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим ва долзарб эканлиги айтиб ўтилди.

Вазир Р.Маматов ўз сўзи давомида “Ширин” маҳалласи нуронийлари ва меҳнат фахрийларини “Кексалар ҳафталиги” билан қутлар экан, уларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech