Аёллар дафтари 14 Сентябрь 2021,18:30 49
Чоп этиш

Хотин-қизлар муаммолари билан манзилли ишлар йўлида

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова бугун Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида бўлиб, ҳудудда хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган амалий ёрдамлар, “Аёллар маслаҳат кенгаши” фаолияти билан яқиндан танишди. Кузатилган қатор камчиликлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Г.Маруфова томонидан ҳудудий масъулларга фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди:
- Тўғри, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож хотин-қизлар муаммоси билан мунтазам шуғулланяпсизлар. Аммо мурожаатлар ҳам камаяётгани йўқ. Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизлар ва оила масалаларига давлат даражасида жуда катта эътибор қаратилиб, шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Сизу биздан ҳар бир аёлнинг дардини тинглаш, унинг муаммоси қайси идорага тегишли бўлишидан қатъи назар ҳал этиб бериш чораларини кўриш, фаолиятимизни ҳар қачонгидан ҳам жонлантириш талаб этилади.
Вазир ўринбосари вилоят ва туман масъулларига оилавий ажримлар, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш; “Аёллар дафтари”га киритилган, ишсиз хотин-қизлар билан алоҳида ишлаш, улар учун ҳудудий имкониятлардан келиб чиқиб янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича ташаббус кўрсатиш, маҳаллаларда ташкил этилган касбга ўқитиш масканларига кенг жалб этиш каби қатор муҳим масалалар бўйича вазифалар белгилаб берди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech