Кексалар ҳаёти 20 Ноябрь 2021,11:00 167
Чоп этиш

"Янги Ўзбекистонни барпо этишда нуронийларнинг ўрни" мавзусида маънавий маърифий тадбир ташкил этилди

Фарзандларимиз тарбиясида, оилавий қадриятлар сақланиб қолинишида оила, маҳалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Таъсирчан воситалардан яна бири — кекса авлоднинг ҳаётий тажрибаси. Кўпни кўрган нуронийлар жамиятнинг ишончли устунларидир. Улар ўтмиш, ҳозирги кун ҳамда келажакни бир-бирига боғлаб турувчи кўприк вазифасини ҳам ўтайди. Нуроний отахону онахонларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиши учун шарт-шароит яратиш, бир томондан, ана шу салоҳиятни жамият учун фойдали ишларга йўналтиришга хизмат қилса, бошқа жиҳатдан уларга ўз қобилиятларини ишга солиш ҳамда одамлар учун керакли эканликларини ҳис этиб, тўлақонли турмуш кечиришларига имконият яратади.

Шу боис мамлакатимизда кексаларга нафақат ғамхўрлик кўрсатишга, айни чоғда уларнинг жамият ҳаётида фаол қатнашиши учун шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сирдарё вилояти, Оқолтин туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “Аҳиллик” маҳалласида ташкил этилган тадбирда ҳам мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, айниқса, ёлғиз кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш, жамиятимиздаги қатор ижтимоий ва маиший муаммоларни баратараф этишда нуронийларнинг билим ва бой ҳаётий тажрибасидан самарали фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири эканлигига эътибор қаратилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech