20 Ноябрь 2021,12:35 1175
Чоп этиш

“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида “Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

 

Мазкур танловдан мақсад жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборат.

Танловнинг вилоят босқичида 22 нафар иштирокчи бир қатор шартлар бўйича 5 балли тизимда баҳоланди. Якунда умумий натижалар бўйича Пискент туманидан Азиза Икромова биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидан Севара Ҳошимова иккинчи, Нурафшон шаҳридан Шоира Охунжонова эса учинчи ўринга муносиб кўрилди. Улар мазкур танловнинг Республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Бундан ташқари, “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”,“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли", “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech