Зулфия 21 Октябрь 2021,18:26 293
Чоп этиш

Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорларни саралаш жараёнлари бошланди

Маълумки, Зулфия номидаги Давлат мукофоти аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган.
Илгари ушбу мукофот 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган талабгорларга, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига жами 14 та берилар эди.
Бугунги кунда Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга берилади.
Эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан жами 28 нафар талабгорларга берилади.
Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Бугунги кунда туман (шаҳар) Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда тузилган ишчи гуруҳлари томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини саралаш жараёнлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг ноябрь ойида ҳудудий саралаш жараёнлари ташкил этилади.
Ишчи гуруҳларига Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этиш, уларнинг ҳужжатларини жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига эришиш каби масъулиятли вазифа юкланган.
Ҳужжатларни саралаш жараёнида туман (шаҳар) ишчи гуруҳлари томонидан талабгорларнинг республика ва халқаро миқёсда ўтказилган фан олимпиадалари, танловлар, кўргазмалар, конференциялар ва бошқа нуфузли тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритганликлари эътиборга олинади.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech