Қорақалпоғистон Республикаси

Турмaнов Сaғиндиқ Тургaнбaйевич

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири

+998 61 222-00-94

+998 61 222-00-94

qr-bpt@umail.uz

Душанба-Жума, 09:00 - 12:00

230103, г. Нукус, ул. Ислама Каримова, дом 115

Вазирлик фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилади, Вазирлик ишларини ташкиллаштиради, йўналтиради ва назорат қилади;

Вазирликга юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Вазирлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом, Вазирлик Ҳайъатининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруқлари ва фармойишлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Вазирлик ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъати қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди; 

давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилади; 

вазирлик ходимларини рағбатлантириш, интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида чора-тадбирларни амалга оширади; 

вазирлик ходимларидан меҳнат интизомини бузганлик, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик ҳолатлари юзасидан тушунтиришлар олади; 

вазирлик фаолиятига дахлдор масалаларни муҳокама қилиш, иш режа ва бошқа топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш учун бошқарманинг барча ходимлари иштирокида мунтазам равишда тезкор йиғилишлар ўтказади; 

вазирликнинг бутун фаолияти бўйича, шунингдек, туман (шаҳар) бўлинмалар, фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммо камчиликлар, уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий маълумотлар ва статистик кўрсаткичларни белгиланган муддатларда Вазирлик юборилишини назорат қилиб боради. 

ўз ваколати доирасида тегишли ҳужжатларни имзолайди.

Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Call-center
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech