Нишанов Махамаджон Садикжанович — 2021 йил 10 февраль куни Андижон вилояти ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
М.Нишанов 2020 йил февраль ойидан ҳозирга қадар Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Узоқ йиллар давомида ички ишлар тизимида меҳнат қилган М.Нишанов 1999-2001 йилларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ тегишли бўлимлари тезкор вакили, 2001-2001 йилларда Андижон шаҳар ИИБ терроризм ва экстеримизмга қарши кураш бўлинмаси бошлиғи, 2001-2001йилларда Андижон шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ бўлинмаси бошлиғи, 2001-2003йилларда Андижон шаҳар ИИБ ЖҚ ва УЖҚКБ бошлиғи ўринбосари, 2003-2004йилларда Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғинингбиринчи ўринбосари, 2005-2005 йиллардаАндижон вилояти ИИБ ЖҚ ва ТККБ Терроризм ва унинг турли кўринишларига қарши курашиш бўлими тезкор вакили, 2005-2006 йилларда Андижон вилояти ИИБ Жазони ижро этиш гуруҳи катта тезкор вакили, 2006-2011 йилларда Қорасув шаҳар милиция бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, бўлим бошлиғи, 2011-2014 йилларда Пахтаобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 2014-2014 йилларда Шаҳрихон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 2014-2016 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Марҳамат тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 2018-2020йилларда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги М.Нишановга маҳалла тизимидаги масъулиятли ва қизғин фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди ҳамда соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонади.